Эълонлар

(Reinforcing English Language Program at KSU) лойиҳаси

9 April, 2022

Тошкентдаги АҚШ элчихонаси томонидан молиялаштириладиган “Қарши давлат университетида инглиз тилини мустаҳкамлаш дастури” (Reinforcing English Language Program at KSU) лойиҳаси асосида жорий йилнинг 10 апрелидан 10 майгача бўлган муддатда инглиз тили курсларига қатнашишни истовчиларга танлов эълон қилинади.  

Ушбу лойиҳа нафақат Қарши ДУ талабалари, балки профессор ўқитувчилари учун ҳам мўлжалланаган бўлиб, асосий мақсад замонавий шароитда инглиз тилини биладиган ўқитувчиларнинг инглиз тилини билиш даражасини ривожлантириш учун уларга бепул инглиз тили дарсларини олиш имкониятини беришдир. Дастур шунингдек, иштирокчиларни танқидий фикрлаш, дунёқарашини кенгайтириш ва очиқ фикрли бўлишга тайёрлашни режалаштирмоқда. Инглиз тили курслари ўқитувчилар ва талабаларни TOEFL манбалари билан ўқитиш орқали уларнинг тил билимларини ривожлантиради. Шу билан бирга, лойиҳа қатнашчилари Америка маданияти, унинг мероси, диққатга сазовор жойлари ва ушбу мамлакатга хос бўлган бошқа маданий элементлар билан танишадилар. Жорий йилнинг 20-30 май кунлари танлов тестлари ўтқазилади ва 2022 йил сентябр ойидан бошлаб 9 ой мобайнида давом этади. Курслар барча учун бепул, ўқув материаллари билан таъминланади.

Қарши ДУ профессор-ўқитувчилари ва талабалари учун қуйидаги курслар фаолият юритади :

English as a Medium of Instruction – ўқитувчилар учун.

Мурожаат учун: +998 90 639 30 68, Нилуфар Жумаева.

 

Academic English – камида B2 даражага эга талабалар учун.

Мурожаат учун: +998 99 053 70 09, Дилнавоз Муродова.

 

General English – A2-B1 даражадаги талабалар учун.

Мурожаат учун: +998 97 585 91 95, Орзигул Отамуродова.

 

Лойиҳа координатори: Дилсўз Мусаева, dilsuz.musayeva@gmail.com