Университет янгиликлари

COVID-19 инфекциясидан ҳимояланишнинг ягона йўли - вакцинация

12 January, 2022

Мана уч йилдирки, бутун дунё коронавируснинг офатидан жабр кўрмоқда. Бу ҳолатда касалликка қарши эмланиш - пандемияни енгишнинг ягона йўли. Жорий йилнинг 12-январь кунидан Қарши шаҳар тиббиёт бирлашмасига қарашли марказий поликлиника билан ҳамкорликда Қарши давлат университети профессор-ўқитувчилари, ишчи-ходимларини коронавирусга қарши эмлаш жараёнлари бошланди.

Ташриф буюрувчиларга 5 турдаги вакциналар таклиф этилмоқда. Кун давомида 50-60 нафаргача профессор-ўқитувчилар, ишчи-ходимлар эмланиши режалаштирилган. Олий таълим муассасасида ташкил этилан эмлаш маскани эмлаш бўйича мутахасислар, асбоб-анжомлар ва биринчи тиббий ёрдам учун зарур бўлган дори-дармонлар билан таъминланган. 

Ҳурматли ҳамкасблар ва қадрли талабалар! Вакцина олинг! Ўзингиз ва яқинларингиз соғлиғига  бефарқ бўлманг!

Теглар: #vaksinatsiya