15-ноябрь — Бутунжаҳон чиқиндиларни иккиламчи қайта ишлаш куни

21 Ноябрь 2025, 12:08
Университет янгиликлари

Ҳар йили бир қанча мамлакатларда муҳим экологик сана — Бутунжаҳон чиқиндиларни иккиламчи қайта ишлаш куни нишонланади. Бундан мақсад жамият ва давлат эътиборини атроф-муҳитнинг ифлосланиши ҳамда чекланган ресурслар муаммосига қаратишдир. Барча мамлакатлар, жумладан, Ўзбекистон учун ҳам маиший чиқиндилар ва чиқиндихоналарни камайтириш энг муҳим вазифалардан ҳисобланади. Қайта ишлаш бу муаммони ҳал қилишга ёрдам беради, чунки бу орқали чиқиндиларнинг катта қисмидан фойда билан халос бўлиш, шунингдек, ресурсларни тежаш мумкин. Сана муносабати билан География ва агрономия факультетида чиқиндиларни қайта ишлаш бўйича семинар дарс ўтказилди. Тадбир Агрокимё ва экология кафедраси доценти Н.Бозорова ҳамда Экология йўналиши магистрантлари томонидан олиб борилди. Семинар давомида чиқиндиларни қайта ишлаш борасидаги амалий чора-тадбирлар муҳокама қилинди, савол-жавоблар ташкил этилди. Фаол қатнашган талабаларга сертификат ва эсдалик совғалари топширилди.