Талабалар учун тарбиявий фильм намойиш этилди

31 Октябрь 2025, 10:38
Университет янгиликлари

Қарши давлат университетида Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи Қашқадарё вилоят Кенгаши билан ҳамкорликда истеъдодли режиссёр Сарвар Каримов томонидан суратга олинган “Drug dealer” фильми намойиш этилди. Давлат хавфсизлик хизмати ва Ёшлар иттифоқи буюртмасига асосан яратилган мазкур фильм гиёҳвандлик, психотроп дориларнинг зарарли оқибатлари ҳамда уларнинг инсон ҳаётига салбий таъсирини ёритади. Тадбир ёшлар онгида ёт иллатларга нисбатан муросасиз муносабатни шакллантириш, соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш ва тўғри ҳаётий танлов қилишга ундаш мақсадида ташкил этилди.Фильм воқеалари талабаларда катта таассурот қолдириб, уларда огоҳлик ва масъулият ҳиссини янада кучайтирди.