Адолат ва ҳалоллик йўлида: ҚарДУда энг яхши иншо ва эссе танловлари якунланди

31 Октябрь 2025, 10:52
Университет янгиликлари

Аксилкоррупция ойлиги доирасида Қарши давлат университети талаба-ёшлари ўртасида “Коррупциясиз таълим – ёруғ келажак кафолати” мавзусидаги “Энг яхши иншо” ва “Таълимда адолат – жамиятда тараққиёт” шиори остидаги “Энг яхши эссе” танловларининг олийгоҳ босқичи бўлиб ўтди. Тадбирда факультет босқичларида гʻолиб чиққан талабалар коррупцияга қарши курашиш, ҳалоллик ва адолат тамойилларини ёритган ижодий ишлари билан иштирок этдилар.

Натижалар қуйидагича:

Энг яхши иншо
Севинч Эргашева — Тиббиёт факультети талабаси
Роʻзигул Беганчиева — Иқтисодиёт факультети талабаси
Баҳора Сафарова — Кимё-биология факультети талабаси
Энг яхши эссе
Шаҳризода Аралова — Хорижий тиллар факультети
Паризода Дилмуродова — Филология факультети
Муҳайё Турсунқулова — Филология факультети

Ғолибларни чин дилдан табриклаймиз! Маълумот учун, танлов ғолиблари тегишли равишда 1 000 000, 800 000 ва 600 000 сўм миқдоридаги пул мукофотлари билан тақдирланадилар.