 
							
							Ёшлар билан ватанпарварлик руҳидаги суҳбат
31 Октябрь 2025, 10:49
								Университет янгиликлари	
							Ёшлар билан ишлаш бўлими тютори Ш.Асланова томонидан 7-сонли талабалар турар жойида Педагогика факультети талабалари иштирокида “Ватан учун яшайлик!” номли давра суҳбати ташкил этилди. Тадбир Янги Ўзбекистон тараққиёт йўлида олиб борилаётган ислоҳотлар, мамлакатимизнинг халқаро майдондаги юксак обрў-эътибори ҳамда талабаларнинг Ватанга садоқат, бирдамлик ва истиқлол ғояларига бўлган эътиқодини янада мустаҳкамлашга қаратилди. Суҳбат давомида ёшларнинг фаоллигини ошириш, уларни миллий қадриятлар ва ватанпарварлик руҳида тарбиялаш борасида фикр-мулоҳазалар билдирилди. Тадбир иштирокчилари мазкур учрашув уларда Ватан тақдири ва келажаги учун масъулият ҳиссини янада кучайтирганини таъкидладилар.