Қарши университети вакиллари — Пара енгил атлетика кубоги совриндорлари!

31 Октябрь 2025, 10:20
Университет янгиликлари

20–22-октябр кунлари Тошкент вилоятининг Ангрен шаҳридаги “Янгиобод” Республика ўқув-машғулотлар базасида пара енгил атлетика бўйича Ўзбекистон кубоги мусобақалари бўлиб ўтди. Мазкур мусобақа давомида бир қатор йўналишларда мамлакат рекордлари янгиланди. Шунингдек, мураббийлар ёш спортчиларнинг имкониятларини синовдан ўтказишди. Эътиборлиси, бу йилги Ўзбекистон кубогида илк бор аралаш жамоавий эстафета беллашувлари ҳам ташкил этилди. Қувонарли жиҳати шундаки, мусобақаларда Қарши давлат университети Спорт факультети вакиллари ҳам муносиб натижаларга эришишди.

Севинчбек Ҳусанов, Спорт фаолияти кафедраси ўқитувчиси, Т12 тоифасидаги 100 метрга югуриш баҳсларида 1-ўринни, узунликка сакрашда эса 2-ўринни қўлга киритди.

Худойберган Жуманазаров, Спорт факультети талабаси, Т12:13 тоифаларидаги 5000 метрга югуриш мусобақасида фахрли 2-ўринни эгаллади.

Спортчиларимизни ушбу ютуқлари билан муборакбод этамиз ва келгусидаги мусобақаларда ҳам катта зафарлар тилаймиз!