“Иқтидорли талабалар гуруҳи”ни шакллантириш бўйича учрашув ўтказилди

21 Ноябрь 2025, 12:07
Университет янгиликлари

Иқтисодиёт факультетида иқтидорли талабаларни қўллаб-қувватлашга қаратилган яна бир муҳим ташаббус бошлаб берилди. Жумладан, Туризм ва маркетинг кафедраси томонидан “Туризм ва меҳмондўстлик” йўналишининг 1-курс 025-87 ва 025-88-гуруҳ талабалари билан учрашув ташкил этилди. Тадбирнинг асосий мақсади — 2026/2027-ўқув йилидан бошлаб дарслар чет тилида олиб бориладиган “Иқтидорли талабалар гуруҳи”ни шакллантириш, танлов мезонлари билан таништириш ҳамда талабаларни инглиз тилини чуқур ўрганишга ва фаолликни оширишга ундашдан иборат бўлди. Учрашувда Туризм ва маркетинг кафедраси ўқитувчилари янги гуруҳга қабул тартиби, талаблари ва унинг афзалликлари ҳақида батафсил маълумот беришди. Тадбир давомида талабаларнинг саволларига жавоб қайтарилди ва якунда ушбу лойиҳа уларда катта қизиқиш уйғотди.