“Шўртан ГКМ” стипендияси учун саралаш бошланди

31 Октябрь 2025, 10:54
Университет янгиликлари

“Шўртан газ кимё мажмуаси” масъулияти чекланган жамиятининг 2025-2026 ўқув йили учун навбатдаги стипендия дастури эълон қилинди Бугун Кимё-биология факультети бакалавриат таълим ёʻналишларининг 4-босқич талабалари ва магистратура мутахассисликларининг 2-босқич магистрантлари иштирокида "Шўртан газ кимё мажмуаси" МЧЖнинг Стипендия дастури доирасида синов имтиҳонларининг 1-босқичи бўлиб ўтди. Стипендия дастури кимё, биология ва биотехнология йўналишлари бўйича ўтказилди. Стипендия дастури гʻолибларига 2025-2026 оʻқув йили якунига қадар стипендия тоʻлаб борилади. Стипендия дастури бир неча босқичда амалга оширилади ва ҳар бир босқич имтиҳон натижалари мажмуанинг расмий веб-сайти www.сгcc.уз (ҳттпс://сгcc.уз/) ва @сгcc_узб телеграм канали орқали эълон қилиб борилади.