“Қизиқарли фитовирусология” беллашуви

31 Октябрь 2025, 10:50
Университет янгиликлари

Кимё-биология факультети Биотехнология таълим йўналиши 2-курсининг иқтидорли талабалари учун Микробиология ва биотехнология кафедраси ўқитувчиси Эркин Эшонқулов  томонидан “Қизиқарли фитовирусология” мавзусида беллашув ташкил этилди. Тадбир давомида талабалар фитовирусларни ажратиб олиш, фитовирусларни механик усулда юқтуриш ҳамда ўсимлик вирусларини индикатор ўсимликлар ёрдамида аниқлаш бўйича ўз билим ва кўникмаларини синовдан ўтказдилар. Беллашув жараёнида талабалар вирусология фанидан олган назарий билимларини амалий машғулотлар орқали мустаҳкамлаб, ўзаро қизиқарли савол-жавоблар тарзида билим алмашдилар.