 
							
							Психологик семинар-тренинг
Қарши давлат университети Психологик хизмат кўрсатиш маркази психологи А.Ҳусанов томонидан Филология факультети талабалари учун психокоррекцион тренинг-машғулот ўтказилди. Тадбирнинг асосий мақсади — талабаларда руҳий ва ижтимоий зўриқиш ҳолатларининг олдини олиш, уларнинг психологик барқарорлигини мустаҳкамлаш ҳамда ижобий эмоционал муҳитни шакллантиришдан иборат бўлди. “Мени тушун” деб номланган тренинг жараёнида талабалар ўз ҳис-туйғуларини эркин ифода этиш, ўзаро мулоқот ва тушуниш кўникмаларини ривожлантириш имкониятига эга бўлдилар. Машғулот давомида психолог А.Ҳусанов талабалар ўртасида кузатилаётган психик танглик ҳолатларини юмшатиш, ҳуқуқий ва психологик маданиятни оширишга қаратилган турли интерактив машқларни ташкил этди. Тренинг якунида талабалар ўзларини қизиқтирган саволлар билан мурожаат қилиб, мутахассисдан фойдали маслаҳатлар олдилар. Мазкур семинар-тренинг талабалар руҳий саломатлигини қўллаб-қувватлашда ва уларнинг ижтимоий фаоллигини оширишда муҳим аҳамият касб этди.