Амалиёт жараёнлари қизғин давом этмоқда

31 Октябрь 2025, 10:47
Университет янгиликлари

Педагогика факультети Мактабгача таълим йўналишининг 3-курс 47-гуруҳ талабалари кафедра ўқитувчиси Л.Ботирова раҳбарлигида Қарши шаҳридаги 50-сонли давлат мактабгача таълим ташкилотида амалиёт ўтамоқдалар. Талабалар амалиёт давомида марказларда турли фаолиятларни ташкил этиш билан бир қаторда, ташкилотда ўтказилаётган маънавий-маърифий тадбирларда ҳам фаол иштирок этиб келмоқдалар. Бугун амалиётчилар ўрта гуруҳ тарбияланувчилари иштирокида “Олтин куз” номли тадбирни юқори савияда ўтказдилар. Мазкур тадбир талабаларнинг касбий кўникмаларини шакллантиришда, уларни педагогик фаолиятга тайёрлашда муҳим аҳамият касб этди.