Университет янгиликлари

⚡️ “Микробиология ва биотехнологиянинг долзарб муаммолари” мавзусида республика имий – амалий конферсияси ўтказилди

20 November, 2021

▪️ Жорий йилнинг 20 ноябрь куниМикробиология ва биотехнологиянинг долзарб муаммоларимавзусида республика имийамалий конферсияси ўтказилди. Анжуманни Илмий ишлар ва инновациялар бўйича проректори, т.ф.н. доцент Н.С.Холмирзаев кириш сўзи билан очиб берди. Ушбу илмийамалий конференцияда Ўзбекистон Республикасида микробиология ва вирусологиянинг долзарб муаммолари, экология ва атроф-муҳит муҳофазасида микроорганизмларнинг ўрни, озиқ-овқат маҳсулотларини ишлаб чиқаришда замонавий биотехнологик усуллар, қишлоқ хўжалиги, ветеринария, фарматсевтика, тиббиёт ва саноатда микроб биотехнологияларидан фойдаланишга қаратилган устувор йўналишлар белгилаб олинганлигини айтиб ўтилди.

▪️ Илмийамалий конференцияда ЎзРФА Микробиология институти директори профессор, б.ф.д. Қ.Д.ДавроновЎзбекистонда микробиология саноатини бугунги ҳолати, истиқболлари ва муаммолари”, ЎзРФА Микробиология институти Молекуляр биология лабораторияси мудири, катта илмий ходим Халилов Илхом МаматқуловичЭнтомопатоген Баcиллус тҳурингиэнсис бактерия штаммларининг қишлоқ хўжалигида қўллаш истиқболлари”, ЎзРФА Ботаника институти Микология ва  алъгология лабораторияси мудири, катта илмий ходим Мустафаев Илёр МуродуллаевичЎзбекистонда макромицет замбуруғларни ўрганишни долзарб масалалари ва улардан биотехнологияда фойдаланиш истиқболлари”, шунингдек, ЎзР ФА Микробиология институти б.ф.ф.д., катта илмий ходим Азимова Нодира Шойим қизиТричодерма туркумига мансуб замбуруғларнинг ферментларидан омухта ем саноатида фойдаланишнинг истиқболлариъ каби мавзуларида маърузалар тингланди. Конфренция якунида микробиология ва биотехнология кафедраси мудири б.ф.ф.д., доцент Ж.П.Шерқулова сўз олиб, барча иштирокчиларга миннатдорчилик билдирди.