Кинокарвон лойиҳаси доирасида унутилмас учрашув

2 Октябрь 2025, 10:58
Университет янгиликлари

Қарши давлат университетида “Кинокарвон” лойиҳаси доирасида “Ватан учун, миллат учун, халқ учун!” шиори остида ижодий учрашув ташкил этилди. Тадбир давомида талабаларга миллий кинематографиянинг ютуқлари, кино санъатининг тарбиявий аҳамияти ва ёшларнинг дунёқарашини шакллантиришдаги ўрни ҳақида сўз юритилди. Учрашувда Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артистлар, маҳоратли киноактёрлар Анвар Азимов, Эгамберди Раҳимов ҳамда киноактёр Акром Аҳмедов иштирок этиб, ўз ижодий фаолияти, экран асарлари орқали миллий қадриятларни тарғиб этиш тажрибалари билан ўртоқлашдилар. Шунингдек, улар ёшларга санъатга меҳр қўйиш, фидойилик ва Ватанга садоқат масалалари борасида ўз ҳаётий тажрибаларидан қимматли маслаҳатлар бердилар. Тадбир сўнгида талабалар меҳмонларга ўзларини қизиқтирган саволлар билан мурожаат қилдилар, ижодий суҳбат самимий руҳда ўтди.