
“Мушоира” клуби фаолияти қайта йўлга қўйилди
2 Октябрь 2025, 10:50
Университет янгиликлари
Қарши давлат университетида Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи бошланғич ташкилоти ташаббуси билан талабалар ижодкорлигини қўллаб-қувватлаш мақсадида “Мушоира” клуби яна фаолиятини бошлади. Дастлабки йиғилишда клубнинг келгуси режаларига оид масалалар муҳокама қилиниб, шеърият кечалари ва маҳорат дарсларини ўтказиш белгиланди. Клуб координатори этиб, Тиббиёт факультети талабаси Зайнура Ҳасанова сайланди. “Мушоира” клуби ёш ижодкорларни қўллаб-қувватлаш, истеъдодларини юзага чиқариш ва университетда адабий муҳитни жонлантиришга хизмат қилади.