
Раҳбар ва ёшлар учрашуви
Қарши давлат университетида “Раҳбар ва ёшлар учрашуви” ташкил этилди. Тадбирда Қашқадарё вилояти ИИБ бошлиғи, полковник Исмоилов Абдувохид Саломович иштирок этди. Мулоқот давомида мамлакатимизда ёшларга қаратилаётган эътибор, уларнинг билим олиши, касб-ҳунар эгаллаши ҳамда истеъдод ва иқтидори юзага чиқиши учун яратилаётган кенг имкониятлар хусусида сўз юритилди. Полковник Абдувохид Исмоилов шунингдек, ўзининг хизмат фаолияти ва эришган ютуқлари ҳақида ёшларга сўзлаб берди. У ёшларни бугунги имкониятлардан унумли фойдаланишга, мунтазам ўқиб-ўрганишга, аниқ мақсад сари интилиш ҳамда жамиятда муносиб ўрин эгаллашга ундади. Учрашувда талабалар ўзларини қизиқтирган саволларига жавоб олишди. Таъкидлаш жоизки, бундай тадбирлар ёшларнинг маънавий-маърифий, жисмоний ва ақлий камолотига хизмат қилиб, уларда соғлом рақобат, келажакка ишонч ва ижтимоий масъулият туйғуларини янада мустаҳкамлайди.