Талабалар яшаш шароитлари ўрганилди

22 Сентябрь 2025, 11:01
Университет янгиликлари

Жорий йилнинг 17-сентябр куни Хорижий тиллар факультети хотин-қизлар масалалари бўйича декан маслаҳатчиси Н.Суярова ҳамда Ёшлар билан ишлаш бўлими тютори З.Юлдашева томонидан Қарши шаҳридаги Кунчиқар ва Нуристон маҳалла фуқаролар йиғинларида ижара хонадонларда яшаётган факультет талабаларининг яшаш шароитлари ўрганилди. Суҳбат давомида талабаларнинг муаммолари тингланиб, уларга турмуш шароитларини яхшилаш, самарали ўқиш ва бўш вақтларини мазмунли ўтказишга оид тавсиялар берилди.