Халқаро конференцияда иштирок

22 Сентябрь 2025, 11:00
Университет янгиликлари

2025-йил 17–21-сентябр кунлари Туркия Республикасининг Истанбул шаҳрида бўлиб ўтаётган “XIII Турк тилларига автоматик ишлов бериш – TurkLang-2025” халқаро конференциясида Қарши давлат университети Филология факультети Ўзбек тилшунослиги кафедраси мудири, филология фанлари доктори, профессор Нилуфар Эргашевна Юлдошева иштирок этмоқда. Университет профессорининг “Ўзбек терминологияси ва лингвистик дастурлаш интеграцияси – илмий дискурсдаги атамаларни тил корпуслари учун семантик белгилаш тамойиллари” мавзусидаги маърузаси хорижий олимлар томонидан катта қизиқиш ва эътибор билан тингланди ҳамда илмий мулоқот ва тажриба алмашув жараёнларига муносиб ҳисса қўшди.