
Жаҳолатга қарши маърифат билан
Физика факультети талабалари иштирокида “Жаҳолатга қарши маърифат билан” мавзусида маънавий-маърифий тадбир ташкил этилди. Унда ректор маслаҳатчиси А.Жўраев, университет профилактика инспектори, капитан М.Жаббаров, Маънавий-маърифий ишларни ташкил этиш бўлими бошлиғи Ш.Акрамов ҳамда “Комплаэнс-назорат” тизимини бошқариш бўлими бош мутахассиси Ш.Аҳмедов маъруза қилиб, ёшларни миллий ва ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, маънавий таҳдидлардан асраш ва мафкуравий иммунитетни кучайтириш зарурлигини таъкидладилар.Тадбир давомида талаба-ёшлар ҳам ўз фикр-мулоҳазаларини билдириб, бу каби учрашувларнинг уларнинг дунёқараши ва маънавий оламини бойитишда муҳим ўрин тутишини қайд этдилар. Шунингдек, “Янги Ўзбекистон” ислоҳотларини акс эттирган видеолавҳа ҳам намойиш этилди.