
Иқтисодиёт факультетининг 3 нафар талабаси вилоят ҳокими стипендиясига сазовор бўлди
Қарши Ёшлар Технопаркида Қашқадарё вилояти ҳокими стипендияси танловининг якуний босқичи бўлиб ўтди. Унда вилоятимиздаги олий таълим муассасаларидан сараланган 42 нафар иқтидорли талаба ўз билим ва салоҳиятини синовдан ўтказди.
Баҳолаш жараёнида иштирокчилар қуйидаги мезонлар асосида сараланди:
Фан олимпиадалари ва танловлардаги ғолибликлари,
Илмий мақолалар, патентлар ва асарлар нашри,
Чет тилларини билиш даражаси,
Конференцияларда фаол иштироки,
Фанларни ўзлаштириш кўрсаткичлари,
Ўзбекистон тарихи бўйича билимлари,
Ахборот технологияларидан фойдаланиш кўникмалари.
Натижада, энг юқори натижаларга эришган 14 нафар талаба ғолиб деб топилди. Улар 2025-йил сентябр ойидан 2026-йил июнь ойигача ҳар ой базавий ҳисоблаш миқдорининг 3 баробари миқдорида қўшимча стипендия билан тақдирланади.Қувонарлиси шундаки, ғолиблар сафида Қарши давлат университети Иқтисодиёт факультетининг 3-босқич талабалари – Исмоилова Гулрух Арслон қизи, Насретдинова Азиза Адхамжоновна ҳамда Худойбердиева Олима Отабек қизи ҳам бор. Талабаларимизни ушбу ютуқ билан чин дилдан табриклаймиз!