
Университетда биринчи босқич талабалари билан мулоқотлар давом этмоқда
Университет масъуллари биринчи босқичга қабул қилинган талабалар билан учрашувлар ўтказмоқда. Жумладан, ректор маслаҳатчиси А.Жўраев ҳамда Ёшлар билан ишлаш бўлими бошлиғи Н.Пардақулов Математика ва компьютер илмлари, Хорижий тиллар, Иқтисодиёт, Санъатшунослик ва Педагогика факультетлари талабалари билан мулоқотда бўлди. Учрашувда университетнинг “Одоб-ахлоқ кодекси” мазмун-моҳияти тушунтирилди. Таъкидланганидек, ушбу кодекснинг асосий вазифалари — олийгоҳда соғлом ижтимоий-психологик муҳитни шакллантириш, талаба ва ходимларда ташқи кўриниш маданиятини ривожлантириш, университетнинг таълим тизимидаги ва жамиятдаги обрў-эътиборини мустаҳкамлашдан иборатдир. Шунингдек, талабаларнинг бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш, уларнинг кийиниш маданияти, одоб-ахлоқи ва ахлоқий сифатларини юксалтириш мақсадида ишлаб чиқилган ушбу кодексга риоя этиш барча учун муҳим вазифа экани қайд этилди. Мазкур мулоқотлар факультетларда босқичма-босқич давом этмоқда.