ОТМларда янги ўқув йили бошланди

6 Сентябрь 2025, 07:05
Университет янгиликлари

Юртимизнинг барча олий таълим муассасаларида бўлгани каби Қарши давлат университетида ҳам “Ватан учун, миллат учун, халқ учун!” шиори остида мамлакатимиз мустақиллигининг 34 йиллиги ҳамда янги 2025/2026-ўқув йилининг бошланишига бағишланган тантанали тадбир бўлиб ўтди. Ушбу тадбирда университет профессор-ўқитувчилари, кенг жамоатчилик вакиллари, талаба-ёшлар, уларнинг ота-оналари ва яқинлари иштирок этишди. Сўзга чиққанлар талабалик бахтига муяссар бўлган ёшларни самимий табриклаб, олий таълим муассасасида яратилган шароит ва имкониятлар ҳақида тўхталиб ўтишди. Таъкидланганидек, барқарор тараққиётнинг келажаги билимли, етук кадрлар қўлидадир.Тантанали маросимдан сўнг эса барча талабалар учун “Мустақиллик дарслари” аудиторияларда давом эттирилди.