Илмий ишланмалар кўргазмаси ва стартаплар фестивали

30 Август 2025, 08:02
Университет янгиликлари

Қарши давлат университетида “InnoWeek-2025 – инновацион ғоялар халқаро ҳафталиги" доирасида “Илмий ишланмалар кўргазмаси ва стартаплар фестивали” бўлиб ўтди. Унда университет профессор-ўқитувчилари, ёш тадқиқотчилар ҳамда иқтидорли талабаларнинг қарийб 40 га яқин лойиҳа ва илмий ишланмалари намойиш этилди. Тадбир доирасида илмий ишланмаларни янада ривожлантириш мақсадида тадбиркорлар ва инвесторлар билан ҳамкорлик шартномалари имзоланди. Шунингдек, талабалар ўз стартап лойиҳаларини венчур фондлар вакилларига тақдим этишди. Натижада молиялаштиришга тайёр лойиҳалар саралаб олиниб, акселератор дастурларига йўналтирилди.