
Қарши давлат университетида “География майдони” очилди
Қарши давлат университетида янгидан бунёд этилган “География майдони” ўқув-амалиёт маркази фойдаланишга топширилди. Ушбу майдончада астрономик, метеорологик, гидрологик, геологик, топографик ва картографик бурчаклар ташкил этилиб, 40 га яқин ўқув қуроллари ўрнатилди. Энг оддий гномондан тортиб, замонавий “Сокол” аппаратигача бўлган воситалар талабаларга географик билим ва кўникмаларни амалиётда мустаҳкамлаш имконини беради. Очилиш маросимида сўз олганлар бу имкониятлар ёшлар учун яратилаётган шарт-шароитлар, сифатли таълим ва илм-фанга берилаётган эътиборнинг амалдаги ифодаси эканини таъкидладилар. География майдончасида олиб бориладиган кузатиш ва амалий машғулотлар талабаларнинг илмий дунёқарашини кенгайтириб, ўз ҳудудининг иқлими ҳамда иқтисодиёти ҳақида чуқурроқ тасаввур ҳосил қилишига хизмат қилади.