“Техника ва IT технологиялар олами” йўналиши финалистлари аниқланди!

30 Август 2025, 07:58
Университет янгиликлари

Илм-фан ва инновациялар йўналишида ўз ғоялари билан ажралиб чиққан 10 нафар ёш олим “Эврика” танлови финалига йўлланма олди. Улар орасида Қарши давлат университети Назарий ва экспериментал физика кафедраси мудири Нормуродов Дилшод Абдуразоқович ҳам бор. Ёш олимимизни ушбу муваффақият билан табриклаймиз! “Эврика” мукофоти — 18-40 ёшдаги ёш олим ва мутахассисларнинг фан, инновация ҳамда жамият тараққиётига қўшган ҳиссасини эътироф этиш мақсадида ташкил этилган нуфузли танловдир. Финал босқичида иштирокчилар ўз лойиҳаларини тақдим этиб, ғолиблик учун беллашадилар. Танлов ғолиблари БҲМнинг 30, 20 ва 10 баравари миқдорида пул мукофотлари, статуэтка ва сертификатлар билан тақдирланади.