
Хайрия ҳашари: Обод ва файзли маҳалла – юрт кўрки
22 Август 2025, 07:47
Университет янгиликлари
Халқимизда азалдан эзгу қадриятлардан бири ҳисобланган ҳашар бугун ҳам ўз аҳамиятини йўқотмаган. Бирдамлик, меҳр-оқибат ва саховатни ифода этувчи ушбу анъана Мустақиллик байрами арафасида умумхалқ хайрия ҳашари шаклида ўтказилиб келмоқда. Жорий йил ҳам 22–23 август кунлари “Обод ва файзли маҳалла – юрт кўрки” шиори остида мамлакатимиз бўйлаб ҳашарлар ташкил этилмоқда. Унда маҳаллалар, аҳоли пунктлари ва зиёратгоҳлар ободонлаштирилиб, эҳтиёжманд аҳолига амалий кўмак кўрсатилмоқда. Қарши давлат университети жамоаси ҳам олийгоҳ ҳудудини ободонлаштириш ишларида фаол қатнашмоқда.