Футбол қоидаларидаги янгиликлар бўйича семинар

11 Август 2025, 07:52
Университет янгиликлари

Қарши давлат университетининг “Лочин” жамоаси мураббийлари ва футболчилари иштирокида IFAB томонидан тасдиқланган янги футбол қоидалари бўйича семинар ўтказилди. Тадбирда 2025/26-йилги мавсум учун 3, 8, 9, 10, 12 ва 14-бандларга киритилган асосий ўзгаришлар видеоматериаллар орқали таҳлил қилинди ва кенг тушунтирилди. Мазкур семинар футболчиларнинг назарий билимларини ошириш, профессионал ёндашувни мустаҳкамлаш ҳамда янги қоидаларга мослашувини тезлаштиришга хизмат қилади.