"Шўртан" — "Лочин" ўртоқлик ўйинида дуранг натижа қайд этилди

Жорий йилнинг 24 июль куни Ғузор "Марказий" стадионида “Шўртан” навбатдаги ўртоқлик учрашувини Қарши давлат университетининг “Лочин” жамоасига қарши ўтказди. Голларга бой ва кучлар тенг кечган ўйин 3:3 ҳисоби билан якунланди. “Шўртан” Жамоаси сафида Маҳмуд Жўрабоев дубл қайд этиб, икки бор рақиб дарвозасини ишғол қилди. Учинчи гол эса Оғабек Асадов томонидан киритилди. “Лочин” жамоасидан Шокир Йўлдошев, Нодир Мукаров ва Миржалол Қосимов ўз номларини таблога ёздиришга муваффақ бўлишди. Учрашув орқали мураббийлар штаби футболчиларнинг жисмоний ҳолатини баҳолаш ва турли тактик услубларни синовдан ўтказиш имконига эга бўлди. Маълумот ўрнида, шунингдек “Лочин” жамоаси ёзги ўқув йиғини доирасида Муборакнинг Машъал У21 жамоаси устидан 5-1 ҳамда Насаф У21 жамоаси устидан 3-1 ҳисобида ғалаба қозонди. Машғулотлар ва тайёргарлик жараёнлари давом этмоқда!