Давлат стипендиялари танлови бўйича семинар ўтказилди

2025–2026 ўқув йили учун Ўзбекистон Республикаси Президенти ва номли давлат стипендиялари танловларида иштирок этишни режалаштираётган номзод талабалар учун Қарши давлат университетида махсус семинар ташкил этилди. Мазкур семинарда иқтидорли талабалар билан ишлаш бўйича мутахассис Ш.Иброҳимов иштирокчиларга онлайн ариза топшириш бўйича ахборот тизимидан фойдаланиш тартиби, танлов жараёнининг методологик ва ҳуқуқий асослари, ҳамда ушбу тизимда замонавий бошқарув технологияларининг тутган ўрни ҳақида батафсил маълумот берди. Тадбир давомида танловнинг барча босқичларида шаффофлик, адолатлилик ва академик ҳалоллик тамойилларига қатъий амал қилиниши алоҳида таъкидланди. Шунингдек, назорат механизмлари кучайтирилгани, айниқса, номзодлар ҳақидаги академик маʼлумотномалар фақат Регистратор офиси томонидан тасдиқланган ҳолда қабул қилиниши зарурлиги эслатиб ўтилди. Семинар танловга тайёргарлик жараёнини аниқ ва тизимли ташкил этишда муҳим амалий кўмак бўлди.