Оммавий тадбирлар

Хушхабар! ҚарДУ талабаси жаҳон чемпионатида кумуш медални қўлга киритди

11 October, 2021

Италияда дзюдо бўйича ёшлар ўртасидаги жаҳон чемпионати баҳсларида иштирок этаётган Қарши давлат университети талабаси Суҳроб Ражабов -100 кг вазн тоифасида кумуш медални қўлга киритди.

Спортчи талабамизни ушбу муваффақият билан чин дилдан қутлаймиз! Ютуқлар ҳамиша бардавом бўлсин!