Университет янгиликлари

Мақсад иқтидорли талабаларни саралаб олиш

13 September, 2021

Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Қарши давлат университети бошланғич ташкилот етакчиси Д. Равшанов, Хорижий тиллар факультети етакчиси А. Абдураҳмонова, мунозара клуби координатори Н.Каромова, шунингдек,  иттифоқнинг фаол аъзолари билан Физика-математика факультети 1-босқич талабалари ўртасида очиқ мулоқот ташкил этилди. Мулоқотдан кўзланган асосий мақсад Ўзбекистон ёшлар иттифоқи университет бошланғич ташкилоти фаолияти билан талабаларни яқиндан таништириш, уларни турли клублар ва тўгаракларга жалб этиш, иқтидорлиларни саралаб олишдан иборат. Учрашув давомида Физика-математика факультети Ёшлар билан ишлаш бўйича декан ўринбосари А.Жўраев иттифоқ томонидан ташкил этиладиган турли танлов ва тадбирларда фаол иштирок этиш талаба-ёшлар учун муваффақиятга эришишда қўшимча мотивация бўлишини алоҳида қайд этди.