
Жамоа шартномаси қабул қилинди
Қарши давлат университети маъмурияти ҳамда университет ходимлари ва талабалари касаба уюшма қўмитаси ўртасида 2023-2025 йилларга мўлжалланган жамоа шартномасининг 2024-йилда бажарилиши бўйича ҳисоботи ва 2025-2027 йиллар учун қабул қилинадиган янги жамоа шартномаси муҳокамасига бағишланган умумий йиғилиш (конференция) бўлиб ўтди. Йиғилиш кун тартибидан Қарши давлат университети маъмурияти ва касаба уюшма қўмитаси ўртасида 2023-2025 йиллар учун тузилган жамоа шартномасининг 2024 йилда бажарилиши, 2023-2025 йилларга мўлжаллаб тузилган жамоа шартномасининг бажарилишини текшириб борувчи назорат комиссиясининг далолатномасини тасдиқлаш, шунингдек, Қарши давлат университети маъмурияти ва касаба уюшма қўмитаси ўртасида 2025-2027 йиллар учун қабул қилинадиган жамоа шартномасининг лойиҳасини тасдиқлаш тўғрисидаги масалалар ўрин олди. Конференция кун тартибидаги биринчи масала юзасидан университет Ёшлар масалалари ва маънавий-маърифий ишлар бўйича биринчи проректори О.Кузиев (иш берувчи номидан) ҳамда касаба уюшма қўмитаси раиси А.Норов (қўмита номидан) ҳисобот-маъруза қилдилар. Йиғилиш музокараларга бой тарзда қизғин ўтди. Университет профессор-ўқитувчиларидан Г.Эркаева, Л.Бекназарова, Н.Азизова, А.Султонов ва бошқалар қабул қилинажак янги жамоа шартномасига Ўзбекистон Республикаси Меҳнат Кодексига биноан қўшимча тарзда киритилиши зарур бўлган моддалар, бандлар ва жумлалар ҳақида ўз фикр-мулоҳазаларини билдиришди. Йиғилиш қарорига биноан университет маъмурияти ҳамда университет касаба уюшма қўмитаси ўртасида 2025-2027 йилларга мўлжалланган жамоа шартномасининг лойиҳаси маъқулланди ва қабул қилинди. Йиғилишда Ўзбекистон таълим ва фан ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгашининг Қашқадарё вилоятидаги масъул ташкилотчиси Кубаев Шодмон Раббимович иштирок этди.