![](/uploads/2025/02/10/img_10022025_055137.jpg)
Солиқ сиёсати ва маркетинг стратегияларининг бизнес ривожланишига таъсири
Иқтисодиёт факультетида Туризм ва маркетинг кафедраси ҳамда Қашқадарё вилоят солиқ бошқармаси ходимлари ҳамкорлигида маркетинг, савдо иши, меҳмонхона хўжалигини ташкил этилш ва бошқариш таълим йўналиши талабалари учун “Солиқ сиёсати ва маркетинг стратегияларининг бизнес ривожланишига таъсири” мавзусида амалий семинар ташкил этилди. Семинарда солиқларнинг давлатимиз иқтисодиётидаги аҳамияти ҳақида маълумотлар берилди. Солиқ турлари, ставкаларига алоҳида тўхталиб ўтилди. Шунингдек, 2024 йил 1 февралдан бошлаб қонунчилик талабларига риоя этган ҳолда фаолият юритаётган тадбиркорлик субъектларини аниқлаш ва қўшимча рағбатлантиришни назарда тутувчи тадбиркорлик субъектларининг барқарорлик рейтинги жорий этилгани таъкидланди. Иштирокчиларни қизиқтирган саволларга жавоб берилди.