Университет янгиликлари

ҚарДУнинг даволаш иши, педиатрия иши йўналишлари бўйича иккита ўзаро тан олинган диплом берилади

15 July, 2021

Матбуот анжуманида журналистларни қизиқтирган саволлардан бири жорий ўқув йилида янги тиббиёт таълим йўналишлари ҳақида бўлди.

Бу хақида ректор Д.Набиев ахборот берди:

“Янги ўқув йили қабул квоталари доирасида ҚарДУ тиббиёт йўналишида даволаш иши, педиатрия иши каби янги бакалавр таълим йўналишлари очилди.

Яқинда халқаро ҳамкорлик асосида Россия Федерацияси Приволжск тадқиқот тиббиёт университети билан даволаш иши, педиатрия ва фармация бакалавр таълим йўналишлари бўйича қўшма таълим дастурлари ташкил этилди.

Даволаш иши, педиатрия иши бакалавр таълим йўналишлари бўйича 3 йил ҚарДУ ва 3 йил Привожлск ТТУда таҳсил олинади.

Университетларни муваффақиятли тугатган талабалар бир вақтнинг ўзида 2 та ОТМнинг ўзаро тан олинган дипломига эга бўлади. Тиббиёт йўналишида мутахассисларнинг тайёрланиши вилоятда шифокорлар етишмаслигига ечим топишига хизмат қилади, - деди ректор Д.Набиев.