Тарғибот тадбирлари давом этмоқда

10 Февраль 2025, 05:46
Университет янгиликлари

Кимё-биология ва Филология факультетларида “Жаҳолатга қарши маърифат билан”, “Кибержиноят тушунчаси ва унинг салбий оқибатлари” ва “Ёшлар ўртасида гиёҳвандлик воситалари ҳамда психотроп моддалар истеъмолининг олдини олиш” мавзуларида тадбирлар ўтказилди. Йиғилишларда ректор маслаҳатчиси А.Жўраев, Қашқадарё вилояти ИИБ Тезкор қидирув хизмати Киберхавфсизлик бўлими ходими С.Муҳаммадиев, университет профилактика инспекторлари М.Жаббаров, Д.Рўзиева, Ёшлар билан ишлаш бўлими тюторлари, факультетларнинг декан ўринбосарлари ҳамда талаба-ёшлар қатнашди. Суҳбатларда бугунги кунда ахборот технологиялари соҳаси билан боғлиқ содир этилаётган жиноятлар ҳолати, ёшларимизнинг диний, дунёвий, аҳлоқий ва илмий салоҳиятини юксалтириш, маънавий ва диний ақидапарастликнинг ҳар қандай кўринишларининг олдини олиш ҳамда гиёҳвандликнинг инсон соғлиғига зарари ва унинг аянчли оқибатлари ҳақида сўз борди.