Гиёҳвандликка йуқ деймиз

10 Февраль 2025, 05:19
Университет янгиликлари

Гиёҳвандлик ёшлар ва хусусан, вояга етмаганлар, шунингдек, аёллар орасида кенг тарқалиб бораётганлиги унинг хавфлилигини янада ошиб бораётганлигидан далолат беради. Шундай экан, гиёҳвандликка қарши кураш давлат ёки ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар вазифаси бўлмасдан, балки унга барча бирдек масъул бўлмоғи лозим. Қарши давлат университетида "Гиёҳвандликка йуқ деймиз" мавзусида ташкил этилган давра суҳбатида Президент Администрацияси ҳузуридаги Наркотикларни назорат қилиш миллий маркази маъсул ходими Ж.Раҳмонов, вилоят ИИБ Жиноят қидирув бошқармаси Наркомания бўлими бошлиғи, подполковник Л.Мирзаев, вилоят Наркология диспансери врач-наркологи Б.Раҳимовнинг мавзу юзасидан маърузаси тингланди. Мулоқот давомида тадбир меҳмонлари томонидан ёшларни қизиқтирган саволларга жавоб берилди ҳамда гиёҳвандликнинг аянчли оқибатлари ҳақида видеофильм намойиш этилди.