Ёшлар билан ишлаш тизими самарадорлигини янада ошириш - кун тартибидаги муҳим масала
Қарши давлат университетида “Ёшлар билан ишлаш тизими самарадорлигини янада ошириш - кун тартибидаги муҳим масала” мавзусида йиғилиш бўлиб ўтди. Унда Ёшлар масалалари ва маънавий-маърифий ишлар бўйича биринчи проректори О.Кузиев, Ижтимоий ва маънавий муҳитни барқарорлаштириш бўйича ректор маслаҳатчиси A.Жўраев, университет профилактика инспектори М.Жаббаров, бўлим бошлиқлари, декан ўринбосарлари, Ёшлар билан ишлаш бўлими тюторлари иштирок этди.
Мулоқотда ёшларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш мақсадида ўтказилаётган турли маънавий-маърифий тадбирлар, кўрик-танловлар, ижтимоий ҳимояга муҳтож ёшларни қўллаб-қувватлаш, талабалар турар жойлари ва ижарада яшайдиган талабалар билан узвий алоқа, уларнинг кийиниш ва муомала маданияти, одоб-ахлоқ қоидаларига риоя этилишини таъминлаш, давомат кўрсаткичлари, тюторларнинг меҳнат ва ижро интизоми ҳамда хавфсиз ҳудуд – хавфсиз талаба тамойили доирасида университетда олиб борилаётган ишлар хусусида сўз борди.
Шунингдек, дунёда юз бераётган мураккаб геосиёсий ва ғоявий-мафкуравий жараёнларнинг мазмун-моҳияти ҳар томонлама чуқур тушунтирилиб, терроризм ва диний экстремизм, ақидапарастлик, сепаратизм, одам савдоси, "оммавий маданият" ва шу каби турли таҳдидлар тўғрисида маълумотлар берилилди. Йиғилиш давомида декан ўринбосарлари ва тюторларга иш фаолиятида қўллаш учун “Таълим муассасаларида ёшлар орасида психофаол моддаларнинг ноқонуний айланмасига қарши курашиш ишларини ташкил этиш механизмлари” бўйича услубий қўлланма тарқатилди.