Қарши давлат университетида франциялик мутахассис иш бошлади
Дунёнинг топ мингталик рейтингларида етакчи ўринларни эгаллайдиган Франциянинг нуфузли Бордо III университети (Bordeaux-III University, Michel de Montaigne) битирувчиси, FLE (French Foreign Language) мутахассиси, DELF-DALF A1, A2, B1, B2, C1, C2 чет тили билиш даражаси бўйича экзаминатор-корректор Филип Люси Рене (Philip Lucie Renee) хоним 2024-йилнинг 18-декабрь санасидан Қарши давлат университети Француз тили ва адабиёти кафедрасида асосий ўқитувчи сифатида ўз фаолиятини бошлади. Келгусида ушбу ҳамкорлик доирасида Филип Люси Рене хоним билан бир қатор истиқболли лойиҳаларни амалга ошириш режалаштирилган.
Бунда Француз тили ва адабиёти кафедраси профессор-ўқитувчилари билан FLE (French Foreign Language)ни ўқитишда қўлланиладиган янгича ёндашув яъни медитация машғулотлари ва нейролингвистик усуллар орқали тилни тез ва осон ўргатиш методикасини қўллаш кўзда тутилган. Шунингдек, Филип Люси Рене хоним томонидан Қарши давлат университети қошидаги “Institut Français de Karshi” тил марказида қатор йўналишлар (Junior French, French+Tourism, French+Law, French+Medicine, French+Hotel, Гид–таржимонлик, Халқаро DELF-DALF даражаларига тайёрлов) бўйича тил ўрганиш курслари ҳам ташкил этилади.