Университет олимлари яратган янги нав тажриба-синовда юқори натижа кўрсатмоқда
Ноанъанавий экин-батат (ширин картошка) лар тропик ва субтропик минтақадаги мамлакатларда - Хитой, Малави, Танзания, Нигерия, Индонезия, Ҳиндистон, Япония, Корея, АҚШ, Мексика, Конго, Уганда каби давлатларда асосий озиқ-овқат экини ҳисобланиб, жами 8,7 миллион гектар майдонда экилади, 113 млн.тонна ялпи ҳосил етиштирилади. Шунинг 64 фоизи Хитой давлатига тўғри келади. У асосан крахмал ва шакарга бой туганакмеваси учун етиштирилади ҳамда пишириш, қовуриш, ва қайнатиш истемол қилинади, саноатда эса крахмал олиш учун ишлатилади.
Қишлоқ хўжалиги фанлари доктори, профессор Т.Остонақулов ва бошқаларнинг таҳлилларига кўра, батат туганаги таркибида 21,9-23,4 фоиз қуруқ модда, 13,2-14,3 фоиз крахмал, 5,1-6,0 фоиз шакар, 1,6-2,0 фоиз оқсил ва 6,4-13,3 мг фоиз “C” витаминини сақлайди. Ўзбекистон Республикаси Давлат реестрига 2021 йилдан бошлаб ҳудудларда экиш учун бататнинг маҳаллий шароитда яратилган Сочакинур, Тойлоқи, Филиал, Янги (НEW) Самарқанд навлари тавсия этилди.
Қарши давлат университети Агрокимё ва экология кафедраси олимлари томонидан яратилган Сочакинур, Тойлоқи, Филиал ва Янги (НEW) Самарқанд навлари Қарши тумани шароитида эртаги картошка ва буғдойдан бўшаган ерларда такрорий экин сифатида тажриба-синови ўтказилди. Ер тайёрлаш, жўяк олиш, суғориш одатдагидек бўлди. Экиш 10-20 апрелда, буғдойдан сўнг 5-10 июлда 70х25 см тартибда битта кўчатдан уяга экилди. Олинган натижаларга кўра, қайд этилган батат навларини асосий ва такрорий экинлар сифатида ўстириб, ҳар бир тупдан 800-1000 гр ва ундан зиёд ҳосил олиш мумкинлигини кўрсатди. Асосий экин сифатида 50-60 т/га, такрорий экин сифатида 42-45 т/га ҳосилдорликни таъминлади.
Батат экинининг афзаллиги, одатдаги шароитда, ҳатто ёзда кўчатларни, ниҳолларни тайёрлаш мумкинлиги, юқори тутувчанлик қобилиятига эгалиги, касаллик ва зараркунандалардан кам зарарланиши ҳисобланади. Тадқиқотлар давом этмоқда.