Университет янгиликлари

Маҳалла ёшларини тадбиркорликка жалб этиш

15 June, 2021

15 июнь куни Ўзбекистон Республикаси Прездентининг 2021 йил 20 апрелдаги “Ёшларнинг тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш ва бандлигига кўмаклашиш, уларни ижтимоий ҳимоя қилиш ҳамда бўш вақтини мазмунли ташкил этишга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПФ-6208-сонли Фармони ижроси юзасидан Қарши шаҳар “Гулшан” МФЙда “Маҳалла ёшларини тадбиркорликка жалб этиш” мавзусида давра суҳбати ўтказилди. Тадбирда Ижтимоий фанлар факультети Иқтисодиёт ва сервис кафедраси профессор-ўқитувчиларидан доцент А.Абдиев, Ш.Холлиев иштирок этиб, ёшлар бандлигига кўмаклашиш, тадбиркорлик ғоя ва ташаббусларини рағбатлантириш, муносиб даромад олиши учун қўшимча шароитлар яратиш, бу борада олиб борилаётган ишлар хусусида аниқ мисоллар ёрдамида ўз фикр-мулоҳазаларини билдиришди.