Университет янгиликлари

Магистратура мутахассисликларида магистрлик диссертация ҳимояси бошланди

10 June, 2021

Жорий йилнинг 10 июнь кунидан эътиборан Қарши давлат университети магистратура мутахассисликлари битирувчилари учун магистрлик диссертация ҳимояси бошланди.

Якуний давлат аттестация синовлари Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2009 йил 22 майдаги 160-сонли бўйруғи билан тасдиқланган “Ўзбекистон Республикаси олий таълим муассасалари битирувчиларининг якуний давлат аттестацияси тўғрисида”ги Низом  талабларига мувофиқ  ташкил этилмоқда.

2020-2021 ўқув йили магистратура мутахассисликлари битирувчилари тегишли ўқув режа ва фан дастурларини тўлиқ тугатган ва ўқув режасида назарда тутилган барча синовлардан муваффақиятли ўтган талабаларга Якуний давлат аттестацияси синовини топширишларига имконият яратилган.

Магистрлик диссертация ҳимояси видеокузатув жиҳозлари ўрнатилган аудиторияларда карантин қоидаларига тўлиқ амал қилинган ҳолда ўтказилмоқда.

10 июнь куни Биология (ботаника), Ижтимоий-гуманитар фанларни ўқитиш методикаси (маънавият асослари), Психология (фаолият турлари бўйича) мутахассисликлари бўйича магистрлик диссертация ҳимояси бўлиб ўтди.

Маълумот учун, магистрлик диссертация ҳимояси университет ректорининг 2021 йил 11 майдаги 127 I-сонли буйруғига асосан 15 июнга қадар давом этади.