“Огоҳликни мен қандай ҳис этаман?” мавзусида
27 February, 2021Қарши давлат университетида маънавий-маърифий ишларнинг янги тизимини яратиш бўйича 2021 йил февраль-март ойларида ўтказиладиган тарбиявий тадбирлар режасида белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида 2021 йил 27 феврал куни соат 1130 да университет талаба-ёшлари ўртасида “Огоҳликни мен қандай ҳис этаман?” мавзусида Санъатшунослик факультети биносида расм чизиш бўйича ижодий ишлар кўрик танлови ташкил этилади.
Ижодий ишларнинг орқа тарафида иштирокчи талаба-ёшларнинг ўқиш жойи, факультети, курси ва таълим йўналиши тўлиқ кўрсатилган ҳолда тақдим этилиши керак.
Танловда университетнинг барча талаба-ёшлари иштирок этишлари мумкин.
Танлов ғолиби бўлган талаба-ёшлар Қарши давлат университети маъмурияти томонидан дипломлар ва фахрий ёрлиқлар ҳамда қимматбаҳо совғалар билан тақдирланади.
Қарши давлат университети Маънавий-маърифий ишлар бўлими
Мурожаат учун телефон: 905186576