Физика-математика факультети

3 May, 2021

Факультет тарихи

Факультет 1956-йилда ташкил этилган бўлиб, малакали кадрлар тайёрлаш бўйича энг нуфузли тарихий фаолиятга эга. Факультетда таълим олган малакали кадрлар Республика ва Вилоят олийгоҳларида ҳамда таълим тизими соҳалари, халқ хўжалигининг турли соҳаларида фаолият кўрсатиб келмоқдалар.

Факультет жамоаси ўз фаолиятини Ўзбекистон Республикаси “Таълим тўғрисида”ги Қонун ҳамда “Кадрлар тайёрлаш миллий дастури” га амал қилган тарзда олиб бормоқда. Факультет фаолияти олий таълим, касб – ҳунар ва ўрта махсус таълим, умумтаълим муассасалари  учун зарур бўлган юқори малакали мутахассислар тайёрлашга қаратилган.

Факультет маъмурияти

Физика – математика факультети декани,

физика-математика фанлари номзоди, доцент.

Қўйлиев Бахром Тўхлиевич, 

Қабул вақти: Ҳар куни: 15.00-17.00 (Душанбадан ташқари)

Иш телефони: 75 221-21-27

Мобиль телефони: (+99894) 286-83-43

E-mail: bahromq@rambler.ru

Ўқув ишлар бўйича декан муовини

Муқумов Асқар Ҳамза ўғли

Қабул вақти: Ҳар куни: 15.00-17.00 (Душанба ва шанба кунларидан ташқари)

Телефон: (+998 93) 906-84-98

E-mail: muqumovasqar@gmail.com

Ўқув ишлари бўйича декан муовини

Матанов Муҳаммад Чаршамиевич

Қабул вақти: Ҳар куни: 15.00-17.00 (Душанба ва шанба кунларидан ташқари)

Телефон: (+998 90) 288-92-77

E-mail: muhammad-8989@mail.ru

Ўқув ишлари бўйича декан муовини

Нормуродов Дилшод Абдуразоқович

Қабул вақти: Ҳар куни: 15.00-17.00 (Душанба ва шанба кунларидан  ташқари)

Телефон: (+998 91) 957-42-14

E-mail:  normurodovd1989@mail.ru

Ёшлар билан ишлаш бўйича декан муовини

Жураев Асроржон Хасанович

Телефон: (+99897) 312-24-66

E-mail: asrorjon68@umail.uz

Факультет кафедралари

Физика

Математик анализ ва дифференциал тенгламалар

Амалий математика

Информатика ўқитиш методикаси

Алгебра ва геометрия

Факультет қуйидаги таълим йўналишлари бўйича бакалаврларни тайёрлайди:

Физика

Математика

Амалий математика ва информатика

Информатика ўқитиш методикаси

Қуйидаги мутахассисликлар бўйича магистрларни тайёрлайди:

Математика

Физика

ФИЗИКА-МАТЕМАТИКА ФАКУЛЬТЕТИ ФАОЛИЯТИ

Физика-математика факультетида ўқув, илмий-услубий, илмий-тадқиқот, маънавий-маърифий, ташкилий-услубий ишлар ОТМ фаолиятига доир Ўзбекистон Республикаси Президенти қарорлари ва фармонлари, Вазирлар маҳкамаси қарор ва фармойишлари, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг бўйруқ ва топшириқлари асосида университет Илмий кенгаши, ректор буйруқлари, шунингдек таълиимга оид ҳуқуқий - меёрий ҳужжатлар асосида тузилган иш режасида кўрсатилган ишлар амалга оширилди.

Факультет 4 та бакалавр таълим йўналишлари ва 2 та  магистратура мутахассислиги бўйича кадрлар тайёрлайди. Факультетда 1188 нафар талаба таҳсил олади. Шулардан 4 нафари Туркманистон Республикаси фуқаролари ҳисобланади.

Бакалавриатурада; 5130100 – математика, 5140200 – физика 5110700 – Информатика ўқитиш методикаси , 5130200 – Амалий математика ва информатика.

Магистратурада: 5А140202 – Физика йўналишлар бўйича (оптика, магнитооптика, молекуляр оптика), 5А130101 – Математика

Илмий салоҳият. Факультетда 5 кафедра мавжуд бўлиб, 91 дан ортиқ нафар профессор–ўқитувчилар фаолият олиб боради. Профессор –ўқитувчилар таркибида 7 нафар фан доктор, профессор, 35 фан номзоди доцент, 15 катта ўқитувчи ва ассистентлар 1188 нафар талабаларга таълим тарбия бериб келмоқда. Илмий салоҳият –44%.

Факультет кафедралари томонидан “Ноаниқ информацион ҳолатларда технологик жараёнларни математик моделлаштириш” ва “Cомплех анализда интеграл формулалар ва кўп ўлчовли қолдиқлар” “Математик физика тенгламалари учун тўгри ва тескари масалалар” борасида илмий тадқиқотлар олиб борилади. Кейинги 3 йил ичида факультет профессор-ўқитувчилари томонидан 4 та дарслик, 14 та ўқув қўлланма, 12 та  монография, 18 та рисола ва мингдан ортиқ илмий мақолалар чоп эттирилган.

Факультетдаги таълим йўналишларининг касбий фаолият турлари

5130100 – Математика - таълим жараёнида мос умумий ўрта, ўрта махсус, касб-ҳунар таълими тизимида ўқув-тарбия ишлари; математик жараёнларни ифодаловчи адабиётлар; тушуниш, ўрганиш ва идрок этиш; таълим жараёни  меёрий меёрий хужжатлари; лаборатория қурилмалари ва ускуналари: фан ва ишлаб чиқаришдаги масалалар; ахборот технологиялари; ихтисослик бўйича илмий-тадқиқот жараёнлари; ташкилий-бошқарув жараёни; маънавий-маърифий ва тарғибот ишлари бўйича фаолият объектларини қамраб олади. Илмий-тадқиқот, ташкилий-бошқарув, ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш соҳаси, педагог (умумий ўрта ва ўрта махсус, касб-ҳунар  таълими тизимида касбий фаолият турларини олиб боради.

5140200 – Физика таълим юналиши - таълим жараёнида мос умумий ўрта, ўрта махсус, касб-ҳунар таълими тизимида ўқув-тарбия ишлари; физик жараёнларни ифодаловчи адабиётлар; тушуниш, ўрганиш ва идрок этиш; таълим жараёни  меёрий меёрий хужжатлари; лаборатория қурилмалари ва ускуналари: фан ва ишлаб чиқаришдаги масалалар; ахборот технологиялари; ихтисослик бўйича илмий-тадқиқот жараёнлари; ташкилий-бошқарув жараёни; маънавий-маърифий ва тарғибот ишлари бўйича фаолият объектларини қамраб олади. Илмий-тадқиқот, ташкилий-бошқарув, ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш соҳаси, педагог (умумий ўрта ва ўрта махсус, касб-ҳунар  таълими тизимида касбий фаолият турларини олиб боради.

5110700 – Информатика ўқитиш методикаси бакалавриат таълим йўналиши -умумий ўрта таълим, ўрта махсус, касб-хунар таълим муассасалари учун педагог кадрлар тайёрловчи йўналиш бўлиб, ушбу йўналишда таълим олганлар умумий урта, урта махсус, касб-хунар таълими муассасаларида мутахассисликка оид фанларни ўқитиш, олий, малака ошириш ва кайта тайёрлаш муассасаларида ўрнатилган тартибда ёрдамчи ходимлар, ЎзФА ва тармоқ ИТИда,   илмий-ишлаб чиқариш бирлашмаларида, давлат бошқарув органлари, бошқа давлат ва нодавлат муассасаларида касбий фаолият юритиш каби комплекс масалалар мажмуасини қамраб олади.

5130200 – Амалий математика ва информатика таълим йўналиши - илм-фан ва техника соҳаларидаги таълим йўналиши бўлиб, у фаннинг турли тармоқларида математикани қўллашннинг талабларига ва амалий фаолиятнинг турли соҳаларига математик усулларнинг кириб боришини ўрганиш, соҳа истиқболини белгилаш, касбий кўникмага, мутассаддилик қобилиятига йўналтирилган инсон фаолиятининг билим воситалари, усуллари ва услублари мажмуасини ўз ичига олади. Таълим йўналиши бўйича бакалаврлар касбий фаолиятларининг объектлари:  тажриба –конструкторлик ташкилотларида математик ва дастурий таъминот; педагогика ва ахборот технологиялари; математик усуллар ва компьютер технологиялари.

Таълим йўналишлари ва мутахассисликларининг малака талаблари

Физика кафедраси

Математик анализ ва дифференциал тенгламалар кафедраси

Алгебра ва геометрия кафедраси

Информатика ўқитиш методикаси кафедраси

Амалий математика кафедраси