“Хорижий тиллар” фан олимпиадасининг университет босқичи ўтказилди

Мамлакатимизда иқтидорли ёшларни қўллаб-қувватлаш, уларнинг истеъдодини рўёбга чиқариш, илмий-тадқиқот ва инновацион фаолиятини самарали йўлга қўйиш учун шарт-шароитлар яратиш борасида изчил чора-тадбирлар амалга ошириб келинмоқда. Ушбу олимпиада танлови ҳам иқтидорли талабаларни қўллаб-қувватлашнинг янгича тизими ва қўшимча имкониятлари десак муболаға бўлмайди, албатта.

Мазкур танловнинг университет босқичи кўтаринки кайфиятда ўтказилди. Талабалар томонидан ихтиёрий вариант саволлари олинди ва тайёргарлик кўришлари учун вақт ажратилди. Белгиланган вақт тугаганидан сўнг суҳбат шаклида савол-жавоблар ўтказилиб, комиссия аъзолари томонидан ҳар бир талабанинг натижаси очиқ ва ошкоралик тамойилига асосан баҳолари ўз ўрнида белгиланган тартибда эълон қилинди.

Мазкур танловнинг университет босқичида қуйидаги талабалар ғолибликни қўлга киритишди:

“Инглиз тили” фанидан:

1-ўрин. Комилова Чарос Илҳом қизи Хорижий тиллар факультети Филология ва тилларни ўқитиш (инглиз тили) йўналиши 3-босқич талабаси,

2-ўрин. Ярашева Ферўзабону Равшан қизи Хорижий тиллар факультети Филология ва тилларни ўқитиш (инглиз тили) йўналиши 3-босқич талабаси,

3 -ўрин. Рустамова Моҳинур Хуршид қизи Хорижий тиллар факультети Филология ва тилларни ўқитиш (инглиз тили) йўналиши 3-босқич талабаси.

“Француз тили” фанидан: 

1-ўрин. Улуғбек Раббимов Толиб ўғли Хорижий тиллар факультети Филология ва тилларни ўқитиш (француз тили) йўналиши 4-босқич талабаси,

2-ўрин. Ҳасанова Азиза Акмал қизи Хорижий тиллар факультети Филология ва тилларни ўқитиш (француз тили) йўналиши 3-босқич талабаси,

3-ўрин. Қуватова Рухшона Юнус қизи Хорижий тиллар факультети Филология ва тилларни ўқитиш (француз тили) йўналиши 3-босқич талабаси.

“Немис тили” фанидан: 

1-ўрин. Дилинур Полвонова Алишеровна Хорижий тиллар факультети Филология ва тилларни ўқитиш (немис тили) йўналиши 3-босқич талабаси,

2-ўрин. Шавкатова Моҳигул Раман қизи Хорижий тиллар факультети Филология ва тилларни ўқитиш (немис тили) йўналиши 4-босқич талабаси,

3-ўрин. Абдуллаева Муниса Қувондиқовна Хорижий тиллар факультети Филология ва тилларни ўқитиш (немис тили) йўналиши 4-босқич талабаси.

Университет босқичида биринчи ўринни қўлга талабалар танловнинг республика босқичига йўлланма олдилар. Республика босқичи ғолиблари эса тегишли равишда базавий стипендиянинг 5, 4, 3 баравари миқдорида пул мукофлари билан тақдирланади ҳамда қонунчиликка мувофиқ магистратурага қабул қилиниши бўйича тегишли олий таълим муассасасига тавсия берилади.