Ўзбекистон халқ артистидан маҳорат дарси

16 Декабрь 2024, 10:44
Университет янгиликлари

13 декабрь куни Юнус Ражабий номидаги Ўзбек миллий мусиқа санъати институти профессори, Ўзбекистон халқ артисти Замира Суюнова Қарши давлат университети Санатшунослик факультети Мусиқа талими кафедраси 021-33 гуруҳ 4 курс талабаларига “Анъанавий хонандалик” фанидан маҳорат дарси ўтди. Машғулотда Мусиқа талими кафедрасининг барча профессор-ўқитувчилари ҳамда йўналиш талабалари иштирок этишди. Маҳорат дарси жуда қизғин ва тассуротларга бой бўлди.