Университетнинг 5 нафар талабаси “Вилоят ҳокими стипендияси”ни қўлга киритди

Қашқадарё вилояти ҳокими стипендиясининг 2024-йил вилоят босқичи ғолиблари аниқланди. Хабар берилганидек, “Қашқадарё вилояти ҳокими стипендияси” танловининг вилоят босқичи бўлиб ўтган эди. Бугун вилоят ишчи гуруҳи томонидан энг юқори натижаларга эришган 14 нафар ғолиблар аниқланди. Қувонарлиси, танлов ғолибларнинг 5 нафари Қарши давлат университети талабалари ҳисобланади.

Хусусан, Филология факультети талабалари Юсупова Мадинахон Исроил қизи, Усмонова Моҳидил Лазиз қизи, Сайимова Малика Лазиз қизи, Математика ва компьютер илмлари факультети талабаси Нарзуллаев Дилшод Алмурод ўғли ва Иқтисодиёт факультети талабаси Муратов Аъзам Алишер ўғли ғолиблар сафида жорий  ўқув йилининг сентябрь ойидан июнь ойигача ҳар ой базавий ҳисоблаш миқдорининг 3 баробари миқдорида қўшимча стипендия билан тақдирланади.