2024/2025-ўқув йили учун қўшма таълим дастурларига кириш имтиҳонлари бошланди

Қарши давлат университети Россия Федерациясининг Н.А.Добролюбов номидаги Нижегород  давлат лингвистика университети, Приволжск тадқиқот тиббиёт университети ҳамда Беларус Республикасининг  Минск давлат лингвистика университети, Беларус миллий техника университети, Янка Купала номидаги Гродно давлат университети билан халқаро ҳамкорлик асосида 2024/2025-ўқув йили учун қўшма таълим дастурларига кириш имтиҳонлари 9-сентябрдан бошланди ва 14-сентябргача давом этади.

Имтиҳонлар 7 та бакалавриат таълим йўналишлари ҳамда 5 та магистратура мутахассисликлар бўйича Қарши давлат университети комиссия аъзолари кузатуви асосида ўтказилди. Мазкур бакалавриат таълим йўналишлари ва  магистратура мутахассисликларига жами 157 та ариза қабул қилинди.

Кириш синовларида лингвистика (инглиз тили) ва (рус тили) магистратура мутахассисликлари бўйича 27 нафар, филология ва тилларни ўқитиш: инглиз ва рус тиллари бакалавриат таълим йўналишлари бўйича 18 нафар, даволаш иши ва педиатрия бакалавриат таълим йўналишлари бўйича 50 нафар талабгорлар биринч босқич синовларидан муваффақиятли ўтдилар.