Таълим-тарбия самарадорлигини янада оширишда узвий ҳамкорлик

11 сентябр куни Математика ва компьютер илмлари факультетида "Университет-талаба-ота-она" тамойили асосида "Таълим-тарбия самарадорлигини янада оширишда узвий ҳамкорлик" мавзусида тадбир ўтказилди.

Унда Ёшлар масалалари ва маънавий-маърифий ишлар бўйича биринчи проректор О.Кузиев, ректор маслаҳатчиси А.Жўраев, Коррупцияга қарши курашиш “Комплаенс-назорат” тизимини бошқариш бўлими бошлиғи Х.Исматов, профилактика инспектори Д.Рўзиева, факультет декани Н.Эшқораева, Ёшлар масалалари ва маънавий-маърифий ишлар бўйича декан ўринбосари А.Жўраев, Ёшлар билан ишлаш бўлими тюторлари, 1-курс талабалари ва уларнинг ота-оналари, яқинлари иштирок этди.

Мулоқотда масъуллар томонидан талабалар учун олий таълим муассасасида яратилган имкониятлар, ёшларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш мақсадида ўтказиладиган турли маънавий-маърифий тадбирлар, кўрик-танловлар, ижтимоий ҳимояга муҳтож ёшларни қўллаб-қувватлаш, талабалар турар жойлари ва ижарада яшайдиган талабалар билан узвий алоқа ҳамда  хавфсиз ҳудуд – хавфсиз талаба тамойили доирасида олиб борилаётган ишлар хусусида маълумот берилди. Тадбир давомида мавзу бўйича ота-оналардан ҳам фикр-мулоҳазалар тингланди.