Университетда "Хон атлас" фестивали кенг нишонланмоқда

Ўзбек миллий матолари деганда кўз ўнгимизда камалак рангларда товланувчи атлас-у адраслар намоён бўлади. Азалий қадриятларимизни ўзида ифода этган ушбу гўзал матоларда халқимизнинг узоқ ҳамда шонли ўтмиши, қадимий анъаналари, эстетик дунёқараши ва ўзига хос хусусиятлари мужассамдир. 

Бу борада ёш авлодни миллий қадрият, анъана ва урф-одатларимизга нисбатан ҳурмат руҳида тарбиялаш долзарб вазифа ҳисобланади. Шу мақсадда жорий йилнинг 9-14-сентябрь кунлари Қарши давлат университетида “Хон атлас” фестивали ўтказилмоқда.

Ушбу тадбирларда университетнинг аёл профессор-ўқитувчилари, ходималари ҳамда талабалари хон атласдан тикилган миллий либосларда фаол иштирок этишаётир.