Талабалар ошхонаси фойдаланишга топширилди

Янги ўқув йилининг дастлабки кунларини Филология факультети 10-сонли талабалар турар жойида яшайдиган ёшлар қувончли янгилик билан қарши олдилар.

Гап шундаки, университет раҳбариятининг сайъ-ҳаракати билан қисқа фурсатлар ичида бунёд этилган 60 ўринли ошхона фойдаланишга топширилди.

Шу муносабат билан бугун ташкил этилган очилиш маросимида сўз олганлар замонавий жиҳозлар билан таъминланган мазкур шинам ошхона талабалар эҳтиёжини тўлиқ қондиришини эътироф этишди.